Жамият

Ўзбекистонда йил бошидан буён 710 км автойўл таъмирланди

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси йилнинг биринчи чорагида бажарилган ишлар бўйича ҳисобот берди

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ўзбекистонда йил бошидан буён 710 километрдан ортиқ умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари ҳолати яхшиланди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Йўлни таъмирлаш ишлари - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Самарқанд вилоятида йўлларни асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди

Кўрсатилган даврда инвестиция дастури бўйича 59,7 млрд. сўмлик реконструкция ишлари, капитал таъмирлаш дастури бўйича 9,4 млрд. сўмлик иш бажарилди.

Хусусан, А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўли ҳамда "Поп шаҳри-Тошкент-Ўш" автомобиль йўли кесишмасида транспорт ечими фойдаланишга топширилди. Наманган вилояти Поп тумани ҳудудида қурилган, узунлиги 48 метр ҳамда эни 10 метрдан иборат бўлган мазкур кўприкнинг фойдаланишга топширилиши пойтахт ва Фарғона водийси ўртасида қатновчи автомобилларнинг ҳаракати учун қулайлик яратади, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятида битум сақлаш омборлари қайта қурилди, "Танхоз" дарёси устидан карьерга олиб борувчи кўприк барпо этилди. Шунингдек, 782 метр узунликдаги темир йўл шохобчалари реконструкция қилинди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала