Тошкент ИИББ қоидабузар "Спарк" ҳайдовчисига деярли 8 млн сўм жарима ёзди

© Юрий Корсунцев / Газета.uzДорожное движение в Узбекистане
Дорожное движение в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси шаҳарда энг кўп қоида бузган ҳайдовчиларнинг янги рўйхатини эълон қилди

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси қоидабузар ҳайдовчилар ҳақида маълумот беришда давом этмоқда. Бугун шаҳарда энг кўп қоида бузган ҳайдовчиларнинг янги рўйхати эълон қилинди.

Биринчи ўринга "Спарк" русумли, давлат рақам белгиси 01 M 114 YA бўлган автомашина ҳайдовчиси жойлаштирилди. Ушбу автомашина ҳайдовчиси жами 20 маротаба қоидабузарлик содир этган, яъни 14 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 6 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунишни хохламаган ҳолда, жарималар миқдорини 7 млн 788 минг 300 сўмга етказди.

Светофор - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ: танишинг, қоидаларни писанд қилмайдиган "миллионер" ҳайдовчилар

Иккинчи ўринда ҳам "Спарк" русумли, давлат рақам белгиси 01 T 885 TA бўлган автомашина турибди. Ушбу автомашина ҳайдовчиси жами 21 маротаба, яъни 15 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 6 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаслик каби қоидабузарликларни содир этиб, жарима миқдорини 7 млн 39 минг 425 сўмга етказди.

Учинчи ўринда "Ласетти" русумли, давлат рақам белгиси 01 X 180 YA бўлган автомашина ҳайдовчиси бормоқда. У жами 14 маротаба қоидабузарлик, жумладан, 13 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига, 1 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаган ҳолда ҳаракатлангани учун жарима миқдори 5 млн 242 минг 125 сўмни ташкил этади.

Тўртинчи ўринни "Матиз" русумли, давлат рақам белгиси 01 W 320 UA бўлган автомашина ҳайдовчиси банд этган ҳолда, жами 13 маротаба қоидабузарлик содир этган. У 3 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига, 10 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаган. Жарима миқдори 3 млн 444 минг 825 сўмни ташкил этади.

Комплекс автофиксации нарушений ПДД - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда энг қоидабузар ҳайдовчи 9,4 млн сўм жаримага тортилди

Бешинчи ўринни "Нексия" русумли, давлат рақам белгиси 01 643 ТТС бўлган транспорт воситасида 13 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи эгаллади. Ушбу қоидабузарликларнинг 4 таси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 9 таси светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш ҳолатларидир. Қоидабузарликлар учун жарималар миқдори 3 млн 295 минг 50 сўм.

Якунловчи олтинчи ўринда "Нексия" русумли, давлат рақам белгиси 01 410 GBA бўлган автомашина ҳайдовчиси жойлашди. У 11 марта тезликни белгиланган меъёрдан оширгани учун кузатув камералари нигоҳига тушган ва 1 млн 647 минг 525 сўм миқдорда жарима тўлашига тўғри келади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0