Тошкентда болалар модаси фестивали ўтказилади

© NUZ.UZНа показе мод в Ташкенте "Золотая осень-2016" дизайнеры представили коллекцию детской одежды "Дети против войны"
На показе мод в Ташкенте Золотая осень-2016 дизайнеры представили коллекцию детской одежды Дети против войны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фестивалда 2,5 ёшдан 13 ёшгача бўлган ёш моделлар томонидан 60 нафар дизайнернинг 42 та коллекцияси намойиш этилади

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. 29 май куни Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида болалар ва ўсмирларга мўлжалланган "Болажонлар — ширинтойлар" болалар мода фестивали ўз ишини бошлайди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига лойиҳа ташаббускорлари.

Тошкент мода ҳафталиги - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент мода ҳафталиги: олти кунда 956 либос намойиши

Ушбу фестивалда болалар модаси соҳасида фаолият юритиб келаётган маҳоратли ва ёш дизайнерлар ўзларининг кичкинтойларга мўлжалланган ёрқин ва қизиқарли либослар тўпламларини намойиш этишади. Болалар ва ўсмирларга мўлжалланган, замонавий тенденция ва миллий анъаналаримизни ўзида мужассам этган ранг-баранг ва бежирим либослар тўпламлари кенг омма эътиборига ҳавола этилади.

Фестиваль Fashion Industry show, #beyoung for baby, Gala-fashion show дастурларини ўз ичига олиб, 1 июн кунигача давом этади.

"Тантана" ва "Fashion Lab" болалар ижодий студияларининг ёш моделлари, шунингдек, "Колибри" арт-бюроси ва "Олтин қанот" мода мактаби тарбияланувчилари турфа рангдаги бежирим ва нафис либосларни намойиш қилишга тайёргарлик кўришмоқда.

Фестивалда 450 дан ортиқ либос намуналари намойиш этилади. Коллекциялар танлови уч босқичда ўтказилди. Танлов натижаларига кўра 60 дизайнернинг 42 та либослар тўплами саралаб олинди. Дизайнерлар коллекцияси 2,5 ёшдан 13 ёшгача  бўлган180 дан ортиқ ёш модделлар томонидан намойиш этилади.

Видеодефиле: катталар ва болалар учун шарқона либослар - Sputnik Ўзбекистон
Шарқ либослари катталар ва кичиклар учун

Фестиваль биринчи қисми — Fashion Industry showда етакчи маҳаллий тикувчилик корхоналари томонидан тайёрланган болалар учун мавсумий тўпламлар намойиш этилади. #beyoung for baby дефилесида дизайнер йўналишидаги олийгоҳлар талабалари, коллеж ўқувчилари, шунингдек, алоҳида фаолият юритаётган дизайнерлар томонидан яратилган либослар намойиш қилинади.

Gala-fashion show дастурида болалар модаси соҳасидаги барча ўзбек дизайнерларнинг гала намойиши ўтказилади. Шундан сўнг, эстрада юлдузлари иштирокида ажойиб шоу концерт бўлиб ўтади. Шунингдек, фестивалга болалар модаси соҳасини ривожлантириш ва келгусида ҳамкорлик қилишни кенгайтириш мақсадида Франция тикувчилик академияси делегацияси таклиф қилинган.

Фестиваль якунида лауреатларни дипломлар ва қимматбаҳо совринлар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

"Болажонлар — ширинтойлар" болалар мода фестивали болалар либослари яратувчилари ва ишлаб чиқарувчилари ўртасида алоқаларни кенгайтириш, болалар модасини ривожлантиришга ёрдам беради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0