Шавкат Мирзиёев Туркманистонда дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди

© podrobno.uzВизит Шавката Мирзиёева в Туркменистан
Визит Шавката Мирзиёева в Туркменистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркманистон президентининг таклифига биноан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларидан 100 нафар бола "Даянч" болалар соғломлаштириш марказига юборилганди

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташрифи давомида "Аваза" миллий сайёҳлик зонасининг "Камалак" болалар кўнгилочар боғида ўзбекистонлик болалар билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Президент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Жорий йилнинг май ойи бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқотида Туркманистон президенти Каспий соҳилидаги болалар соғломлаштириш марказлари ўзбекистонлик болаларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган эди.

Мазкур таклифга биноан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларидан 100 нафар бола "Даянч" болалар соғломлаштириш марказига юборилди.

Шавкат Мирзиёев болалар билан дам олиш таассуротлари, туркманистонлик тенгдошлари билан дўстлик муносабатлари тўғрисида суҳбатлашди, соғломлаштириш марказида яратилган шароитлар билан танишди.

Ўзбекистон президенти марказга ташрифи давомида болаларга совғалар улашди.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи давом этмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0