Авазада Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари музокаралари бошланди

© AP PhotoПрезидент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов и президент Узбекистана  Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий даражадаги туркман-ўзбек учрашуви кун тартибидан икки қўшни мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ўрин олган

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. "Аваза" миллий туристик зонасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида музокаралар бошланди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Визит Шавката Мирзиёева в Туркменистан - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Туркманистонда дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди

Учрашув ва саломлашув маросимидан сўнг давлатлар раҳбарлари "бирга бир" шаклида музокаралар ўтказишади.

Олий даражадаги туркман-ўзбек учрашуви кун тартибидан икки қўшни мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Давлат раҳбарлари шунингдек, ўзаро манфаатли минтақавий вахалқаро сиёсат масалаларини ҳам муҳокама қилишади.

Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари учрашуви якунларига кўра қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетганди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0