Жамият

Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил қилинади

© press-service.uzВстреча Мирзиёева с главой ИБР
Встреча Мирзиёева с главой ИБР - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Саудия Арабистонида Ислом Тараққиёт банки билан Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил қилиш ҳақида англашув меморандуми имзолашди.

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи давомида Ислом тараққиёт банки Президенти Бандар Ҳажар билан учрашди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Бўлиб ўтган музокараларда Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи ҳузурида инсоният тараққиётига беназир ҳисса қўшган Имом Бухорий ва бошқа буюк ўзбек мутаффакирларининг бой диний-маънавий меросини ўрганишга ихтисослашган халқаро илмий тадқиқотлар марказини ташкил этишда ИТБнинг иштироки юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ҳукумати ва Ислом тараққиёт банки ўртасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини тузиш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.

Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон ва ИТБ ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, томонлар ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида кенг кўламли ҳамкорлик қилаётгани таъкидланди.

Хусусан, Ислом тараққиёт банки томонидан Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим, ирригация ва мелиорация, энергетика, сув таъминоти, коммунал хўжалик, йўл инфратузилмаларини ривожлантириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш каби соҳаларга маблағ ажратилаётгани бунга мисол бўлиши мумкин.

© tolgolИмом Ал-Бухорий мажмуаси
Комплекс Имам Ал-Бухари - Sputnik Ўзбекистон
Имом Ал-Бухорий мажмуаси

 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала