Гулнора Муҳамедова: гўзаллик саховат билан уйғун бўлмоғи лозим

© Foto : Из личного архива Гульнары МухамедовойГульнара Мухамедова
Гульнара  Мухамедова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Miss Union танловида иштирокчилар нафақат ўз ҳуснларини, балки заковатларини ҳам намойиш этадилар, томошабинларни ўз мамлакатлари маданияти ва анъаналари билан таништирадилар

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Miss Union халқаро гўзаллик танлови ташкилотчиси Гулнора Муҳамедова Sputnik мухбирига мазкур танлов бошқаларидан нимаси билан фарқ қилиши ҳамда ўзбекистонлик иштирокчилар ҳақида сўзлаб берди.

Гулнора Муҳамедова Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги филолог, инглиз тилини мукаммал билади. Хориждаги фаолиятини 2002 йилда БААда консалтинг компанияси бош директори сифатида бошлаган.

— Сўнгра Ўзбекистонда тадбиркорларни шахсан президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзлари қўллаб-қувватлаётганлари ҳақидаги янгиликдан хабар топдим. Мен фаолиятимни ўз юртимда давом эттиришга қарор қилдим ва Gulnara fashion компаниясини очдим. Компаниямиз гўзаллик танловлари ташкил этиш, мамлакатимиздаги ёш истеъдод эгалари: рассомлар, дизайнерларни юзага чиқариш билан шуғулланади. Мақсадим — жаҳонда мамлакатимиз имижини юқорига олиб чиқиш.

-Miss Union лойиҳаси қачон бошланган?

— 2016 йил июлида МДҲ мамлакатлари қизлари ўртасида Miss Union халқаро гўзаллик танлови ташкил этишга қарор қилдим ва тадбир Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида муваффақиятли ўтказилди. Мен танловнинг бу қадар юксак ўтказилишини тўғриси, кутмагандим. Озарбайжонликлар биз ўзбекистонликларни ўз қардошлари деб аташлари менга жуда маъқул бўлди. Уларнинг ўзбек миллатига, ўзбеклар юртига қандай ҳурмат-эҳтиромда эканликларини кўриб фахрландим.

Конкурсимизнинг асосий мақсади онкологик касалликларга чалинган инсонларга ёрдам бериш учун саховат тадбири ўтказишдир.

2017 йилда танлов Венада бўлиб ўтди. Афсуски бу йилги тадбиримиз хайр-саховат йўналишида эмас, балки мамлакатлар анъаналари, тарихи ва маданиятини таништириш йўналишида бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик иштирокчи Дилдора Жўраева танловда биринчи вице-мисс унвонига сазовор бўлди. Дилдоранинг чиқиши томошабинлар эътирофига сазовор бўлди, у йиғилганларни юртимиз маданияти ва анъаналари билан таништирди.

- Мазкур лойиҳа бошқа гўзаллик танловларидан нимаси билан ажралиб туради?

Узбекистанка завоевала звание 1-вице мисс юнион в конкурсе красоты - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик қиз халқаро гўзаллик танловида юқори ўринга сазовор бўлди

— Танловимизда томошабинлар ҳар бир иштирокчи мамлакатнинг маданият ва анъаналари билан танишадилар. Мен гўзаллик танловлари йўналишида ўзига хос бурилиш ясашга қарор қилдим. "Гўзаллик дунёни қутқаради", демак, гўзал қизлар ўз ташқи ва ички гўзалликларини, ақл-заковатларини намойиш этишлари, меҳр-оқибатли бўлишлари ва оғир аҳволдаги инсонларга ёрдам қўлини чўзишлари даркор.

Дефиле таниқли дизайнерлар либосларида бўлиб ўтади, ижодий чиқишларда эса иштирокчи қизлар томошабинларни ўз мамлакати тарихи ва маданияти билан таништиришлари шарт.

- Танловда қайси мамлакатлардан иштирокчилар қатнашди?

— 2016 йилда Озарбайжон, Ўзбекистон, Грузия, Қозоғистон, Россия, Беларус, Украина, Тожикистон, Молдова, Туркманистондан иштирокчилар қатнашганди.
Бу йилги танлов эса янада кенг миқёсда ўтказилди. Дунёнинг 63 мамлакатидан даъвогарлар қатнашди, Озарбайжон, Грузия, Греция, Миср, Ливан, Словакия, Германия, Туркия, Ҳиндистон, Кения, Россия, Украина, Ўзбекистон, Иордания, АҚШ каби мамлакатлардан қатнашган даъвогарлар саралаш босқичидан муваффақиятли ўтишди.

- Яна қайси соҳаларда фаолият олиб борасиз?

— Адрасдан модерн услубида сумкалар ишлаб чиқариш устида иш олиб бораман, ёш рассом ва дизайнерлар тўгарагини ташкил этмоқчиман ҳамда бошловчи дизайнерларнинг истеъдодини ривожлантириш, ёш авлоднинг маҳоратини бутун дунёга кўрсатиш имкониятини тақдим этиш мақсадида семинарлар ўтказиш ниятидаман.

Мени қўллаб-қувватлаган ва кўмак бераётган барча юртдошларимга миннатдорлигимни билдираман.

- Гўзал жинс вакилаларига тилакларингиз?

— Барча аёл-қизларимизга тинчлик-хотиржамлик, бахт, соғлик ва омад тилайман. Барчаларингиз қироличасизлар ва энг яхши нарсаларга муносибсизлар. Юртингизни севинг ва маданияти, қадриятларини эъзозланг. Доимо гўзал бўлиб қолишингизни тилайман.

Gulnara Fashion компанияси тўрт ёш ва ундан катта ёшдаги рассом ва дизайнер болаларни 26 май куни бўлиб ўтадиган "Ўзбекистон истеъдодлари" болалар ва ўсмирлар танловига таклиф этади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0