Дунёда

Манчестердаги портлашда 22 киши қурбон бўлди

© Paul ELLIS / AFPНа месте теракта в концертном комплексе "Манчестер Арена"
На месте теракта в концертном комплексе Манчестер Арена - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Полиция хабарига кўра, бу охирги 10 йил давомида Британия ҳудудида амалга оширилган энг катта теракт бўлган. 2005 йилда Лондон метросида содир бўлган терактда 50 киши қурбон бўлган эди.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўтган тунда Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида жойлашган "Манчестер Арена" концерт мажмуасида кучли портлаш содир бўлди, РИА новости хабарига асосан.

Манчестер полиция дастлабки маълумотларига кўра, ушбу теракт натижасида 22 киши қурбон бўлган ва 59 киши жароҳатланган.

Кеча тунда "Манчестер Арена"да америкалик хонанда Арина Гранденинг концерти бўлиб ўтган. Портлаш концерт тугаб одамлар чиқиб кетаётганда содир бўлган.

Британский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Британия разведкаси рус тилини биладиганларга 36000 евро маош таклиф қилмоқда
Қутқарув хизматларга биринчи қўнғироқлар соат 22-35 ларда кела бошлади, сал кейинроқ ижтимоий тармоқларда гувоҳлар томонидан стадионда икки дона "портлашга ўхшаган овозлашлар эшитилганлиги" ҳақида маълумотлар ва видеолар тарқалди. Концертда болалар кўп бўлганлиги ҳақида маълумот берилмоқда. Шунингдек, ушбу портлаш худкуш террорчи томонидан амалга оширилган деб таҳмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Арена" Европа Иттифоқида энг йирик стадион ҳисобланиб, 21 минг кишига мўлжалланган. Ушбу стадион 1995 йилда очилган. Стадионда U2, Rolling Stones, Мадонна и Лучано Паваротти сингари таниқли артистлар томонидан концерт берилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0