Россия ва Ўзбекистон ИИВлари 2017-2018 йилларга ҳамкорлик Протоколи имзолашди

© МВД РФВладимир Колокольцев и Абдусалам Азизов подписали протокол о взаимодействии между министерствами на 2017-2018 годы
Владимир Колокольцев и Абдусалам Азизов подписали протокол о взаимодействии между министерствами на 2017-2018 годы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳужжат икки мамлакат ҳудудида содир бўлаётган жиноятларга бир хил тартибда муносабатда бўлиш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 23 мая — Sputnik. Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев ва Ўзбекистон ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов бугун Тошкентда Россия ва Ўзбекистон орасида 2017-2018 йиллар ҳамкорлик Протоколи имзолашди.

"Ушбу ҳужжат ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасида, Россия ва Ўзбекистон муносабатларини келажакда ривожланишини белгилайдиган, асосий ҳужжат деб қабул қилинади ва у икки мамлакат ҳудудида содир бўлаётган жиноятларга тизимли (бир хил тартибда) муносабатда бўлиш имконини беради",  — деди Владимир Колокольцев.

Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцевнинг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда. Икки мамлакат ҳуқуқни сақлаш муассасалари  биргаликда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашга келишиб олишди.  

Россия ИИВ матбуот хизмати хабарига асосан.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0