Леонардо Ди Каприо Қирғистонга келиши мумкин...

© MARK RALSTON / AFPАктер Леонардо Ди Каприо
Актер Леонардо Ди Каприо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Германия табиатни қўриқлаш иттифоқи" мутахассиси, география фанлари номзоди Мирлан Дылдаев айтишига қараганда Голливуд актери Леонардо Ди Каприо Қирғистонга келиши мумкин.

Sputnik радиоси билан бўлган суҳбатда Дылдаев Август ойининг иккинчи ярмида Қирғизистонда "Қор қоплонини ҳимоя қилиш саммити" бўлиб ўтишини хабар қилди. "2013 йилда юўлиб ўтган саммитда биз кўплаб таниқли кишиларга хат ёзган эдик, лекин кўпчиллик ўзининг зич иш жадвали туфайли кела олмаган эди", — деди Дылдаев.

"Бу йилги саммит август ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтади.Ташкилий ишлардан унча хабарим йўқку-я, лекин Голливуд кино юлдузи Леонардо Ди Каприо келиши керак. У қоплон ва морол каби ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш фаолиятини жуда кучли қўллаб-қувватлайди",- деди мутахассис.

Унинг сўзларига қараганда, саммит қор қоплони яшайдиган 12 мамлакат вакиллари, давлат раҳбарларининг ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини халқаро донорлик, табиатни қўриқлаш ва илмий ташкилотлар ҳатти-ҳаракатлари билан бирлаштиришга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилнинг 25 ноябрида Голливуд юлдузи Санкт-Петербургга йўлбарсларни ҳимоя қилишга бағишланган форумда иштирок этган эди. Ўшанда Ди Каприога Нью Йоркдан Санкт-Петербуррга учиш учун учта самолёт алмаштиришига тўғри келган. Биринчи самолётнинг двигателларидан бири ёниб кетгани учун у аэропортга қайтишга мажбур бўлган, иккинчисининг ёнилғиси вақтидан олдин тугаб қолгани учун Хельсинкига қўнишга мажбур бўлган. Ўша форумда иштирок этган Владимир Путин Ди Каприо билан учрашиб, унинг матонатига қойил эканини таъкидлаган эди.

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишВладимир Путин ва Ди Каприо учрашуви
Встреча Владимира Путина и Леонардо Ди Каприо в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин ва Ди Каприо учрашуви
Янгиликлар лентаси
0