Фарғонада “Хайр, мактаб - салом, коллеж!” тадбирлари ўтказилди

© Маъсуд СулаймоновВ Фергане прошли мероприятия “Хайр, мактаб - салом, коллеж!”
В Фергане прошли мероприятия “Хайр, мактаб - салом, коллеж!” - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016-2017 ўқув йилида вилоятдаги 915 та умумтаълим мактабини 46 минг 69 нафар ўғил-қиз битирди

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Бугун бутун Ўзбекистонда бўлгани каби Фарғона вилояти мактабларида ҳам "сўнгги қўнғироқ" жаранглади.

Выпускники школы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда хонадон ва ресторанларда битирув оқшомлари ўтказиш тақиқланди

2016-2017 ўқув йилида вилоятдаги 915 та умумтаълим мактабини 46 минг 69 нафар ўғил-қиз битирди. Мақсади аниқ, фикри теран, нигоҳлари ўткир битирувчилар кейинги ўқув йилларида коллежларда таълимни давом эттириш билан бирга муайян касб-ҳунар сирларини ҳам пухта ўрганишади.

Фарғона вилоятидаги 9 академик лицей ва 147 касб-ҳунар коллежларида ҳам бугун ёшлар учун барча шароитлар яратилган.

Фарғона вилоятида ўтган йилда 23 та мактаб реконструкция қилинди. Жорий йилда эса 26 таълим масканида ана шундай қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Маъсуджон Сулаймонов.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0