Тожикистонга Россиянинг "Искандер-М" ракета мажмуалари келтирилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМеждународный военно-технический форум "АРМИЯ-2016". День второй
Международный военно-технический форум АРМИЯ-2016. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспертнинг фикрича, иттифоқчилар Тожикистонга таҳдид солувчи Афғонистон шимолидаги қуролли гуруҳларни билвосита огоҳлантиришмоқда

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тожикистонга илк марта "Душанбе-Антитеррор — 2017" ҳамкорликдаги антитеррор машғулотларида фойдаланиш учун "Искандер-М" тезкор-тактик ракета мажмуалари келтирилди, деди Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-полковник Владимир Зарудницкий. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.

"Тоцкое ракета бригадасининг "Искандер-М" тезкор-тактик мажмуалари ҳамкорликдаги "Душанбе-Антитеррор — 2017" антитеррор машғулотлари учун илк марта Тожикистонга келтирилди. Мажмуалар Россия ҲККнинг Ан-124-100 "Руслан" самолётлари ёрдамида олиб келинди", — деди қўмондон.

Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТнинг Остонадаги саммитида терроризм ва экстремизмга қарши ҳужжатлар имзоланади

Генерал Зарудницкийнинг айтишича, машғулотлар давомида ракетачилар тоғдаги шартли жангариларнинг лагерига ушбу ракета орқали зарба беришади.

Илгарироқ Тожикистон пойтахти яқинидаги Айний аэродромига Россиянинг Шагол авиабазасидан Су-24М бомбардимончи самолётлари келиб қўнганди.

"Душанбе-Антитеррор — 2017" — Ҳамдўстлик мамлакатлари қуролли кучлари жалб этилган МДҲ антитеррор марказининг илк машғулотидир. Машғулотлар 30 май куни бошланади.

Илгарироқ душанбелик мустақил эксперт Жамшед Мамажонов "Душанбе — Антитеррор — 2017" машғулотлари ҳақида ўз фикрини билдирганди.

"МДҲ мамлакатлари тожик-афғон чегараси яқинида машғулот ўтказиш билан нафақат ташқи таҳдидларга нисбатан жанговар тайёргарликни текширишмоқда. Иттифоқчилар Тожикистонга таҳдид солувчи Афғонистон шимолидаги қуролли гуруҳларни билвосита огоҳлантиришмоқда", — деди у.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0