Жамият

Москвада МДҲ мудофаа вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишЗдание министерства обороны РФ
Здание министерства обороны РФ - Sputnik Ўзбекистон
Йиғилишда ўтган даврдаги ҳарбий ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади ва МДҲда ҳарбий соҳадаги кўп томонлама ҳамкорликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Бугун Москвада МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгаши ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда РИА Новости. Йиғилиш Россия мудофаа вазири Сергей Шогу раислигида ўтади.

Россия мудофаа вазирлиги - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон мудофаа вазири Россия асосий стратегик шерик эканлигини айтди

"Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Ўзбекистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон мудофаа вазирликлари, МДҲ ижроия ва ишчи органлари ҳамда ШҲТ минтақавий антитеррор тузилмаси вакиллари иштирок этади", — дейилади хабарда.

Йиғилишда ўтган даврдаги ҳарбий ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади ва МДҲда ҳарбий соҳадаги кўп томонлама ҳамкорликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала