Шавкат Мирзиёев "Сузук ота" мақбараси ва жомеъ масжидида бўлди

Oбуна бўлиш
Президент мутасаддиларга мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берди

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги "Сузук ота" мақбараси ва жомеъ масжидида бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.

Муқаддас динимизга мувофиқ мақбарада Қуръони каримдан тиловат қилинди.

Арабские и персидские рукописи IX-X веков - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда янги музей ташкил этилади

"Ушбу масжид ва мақбара маънавиятимизни янада юксалтиришга, юртимизда эзгулик нурини зиёда этишга хизмат қилиши керак, деди давлат раҳбари. Бу ерда ҳунармандлар маркази ва кутубхонаси ташкил этиш лозим".

Президент мутасаддиларга мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берди.

Сузук отанинг асл исми Мустафоқул бўлиб, 1140 йилда таваллуд топган. У Аҳмад Яссавийнинг қизи Гавҳари Ҳуштожнинг кенжа ўғли бўлган. Болалик чоғида бобоси у кишини эркалаб "Менинг сузигим (суюклигим), хуш келдингиз!", дегани боис атрофдагилар ҳам уни шу исм билан чақира бошлаган. Сузук ота юзлаб шогирдларга илм бериб, ҳунарга, ҳалол меҳнатга ўргатган. 1363-1364 йилларда Амир Темур Яссавийнинг набираси Сузук ота қабри устида мақбара ва масжид бунёд эттирган.

Мустақиллик йиллари бу муқаддас қадамжо қайта тикланиб, ободонлаштирилди. "Сузук ота" маҳалла фуқаролар йиғинида беш мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада ҳунармандлик, дурадгорлик, ўймакорлик ривожланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0