Ҳодисалар

Ўзбек божхоначилари 1000 дан ортиқ тиббиёт анжомлари контрабандасига чек қўйишди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Фотобанкка ўтишПункт таможенного оформления на границе
Пункт таможенного оформления на границе - Sputnik Ўзбекистон
Контрбанда ашёлари автомашина эшигига яширинган. Лекин божхоначилар махфий жойда яширинган медицина асбоблари автомашинани ренген ускунасидан ўтказиш натижасида аниқланган.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбек божхоначилари Қозоғистон чегарасида контрабанда сифатида яширинган 1,1 минг дона стоматологик анжомлар контрабандасига чек қўйишди, деб хабар қилди РИА Новости божхона қўмитаси матбуот хизматига асосланиб.

Контрабанда золота - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбек божхоначилари 2017 йилда 1 млн $лик тилла контрабандасининг олдини олишди

"Ғишт кўприк" божхона постида Қозоғистон ҳудудидан кириб келган енгил автомашинани божхона кўригидан ўтказиш пайтида, божхона декларациясида қайд этилмаган 1,1 минг донадан ортиқ 4 турдаги стоматологик анжомлар аниқланди", — дейилади хабарда.

ДБҚ маълумотларига кўра, контрабанда ашёлари енгил автомашина эшигига яширилган бўлган. 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний юк қиймати 110 млн сўмни (МБ курсига ўтказилганда салкам 30 минг доллар) ташкил этади.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала