Дунёда

Мисрда қуролланган жангарилар насронийлар бўлган автобусга ҳужум қилишди

© SputnikВооруженные боевики
Вооруженные боевики - Sputnik Ўзбекистон
Миср соғлиқни сақлаш вазирлигининг дастлабки маълумотига кўра, ушбу ҳужум натижасида 25 киши ҳалок бўлди ва 27 киши жароҳатланди

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Мисрда насронийлар бўлган автобусга 10 дан ортиқ жангарилар томонидан қуролли ҳужум қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Қуролли ҳужум Мисрнинг жанубий қисми Эль-Минья провинцияси яқинида содир бўлган. Насронийлар автобусда Авлиё Самуил черкови томон кетаётган пайтда ҳужумга учраган.

US Army soldiers provide security for members of their team near the Afghanistan-Pakistan border - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Афғонистон ҳарбийлари томонидан бир кунда 70 дан ортиқ жангарилар йўқ қилинди

Миср соғлиқни сақлаш вазирлигининг дастлабки маълумотига кўра, ушбу ҳужум натижасида 25 киши ҳалок бўлди ва 27 киши жароҳатланди.

Жангарилар икки автомашинада автобусга ҳужум қилишган.

Ҳозирда Миср хавфсизлик кучлари томонидан воқеа жойида тезкор операция ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрел ойида Мисрнинг Танга ва Александрия шаҳарларида жойлашган насронийлар черковларида мудҳиш терактлар содир бўлган эди.

Ушбу терактлар оқибатида 35 киши қурбон бўлган ва 120 кишидан ортиқ жароҳатланган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала