Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати Навальнийга расмий жавоб қайтарди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишАлексей Навальный
Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллиардер Усмоновнинг матбуот хизмати тадбиркорга қарши янги "далил"лар келтиришда давом этаётган Алексей Навальнийга расмий жавоб қайтарди

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати чоп этган расмий жавобда Алексей Навальний уч карра ёлғон ишлатгани маълум қилинди.

Илгарироқ Алишер Усмонов Навальнийга икки марта видеомурожаат қилган ва уни кечирим сўрашга ҳамда ёлғончилигини тан олишга чақирганди. Москванинг Люблино суди Усмоновнинг Навальнийга нисбатан ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш бўйича даъвосини кўриб чиқмоқда. Тадбиркор мухолифатчининг қатор оммавий баёнотларини рад этишни талаб қилмоқда.

Миллиардер Алишер Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов: туф сенга, Алексей Навальный

Бироқ видеомурожаатлар мухолифатчини тўхтатолмади. Матбуот хизмати унга расмий жавоб эълон қилди:

"Алексей Навальнийнинг 2017 йил 24 майдаги Алишер Усмоновнинг видеомурожаатларида ҳужжат ва далиллар йўқлиги ҳақидаги баёнотига жавобан эслатиб ўтамиз, жаноб Усмонов 2017 йил 24 май куни Навальнийнинг жиноий модда ҳақидаги айблови буткул ёлғондан иборат эканлигига мисол келтирган.

Туркистон Ҳарбий округи Ҳарбий трибунали судининг 1980 йил 19 августдаги ҳукмида ҳам, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий Коллегиясининг 2000 йил 3 майдаги ҳужжатида ҳам "зўрлаш" ёки Жиноят кодексининг бу моддаси билан боғлиқ сўз мавжуд эмас. Бунинг устига ва энг муҳими, Коллегия аслида жиноят содир этилмагани, айбловлар эса сохталаштирилганлигини аниқлаган.

Шундай экан, жаноб Усмонов ҳеч қачон ҳеч қандай жиноят содир этмаган. Ушбу ҳужжатлар ўрганиш учун ОАВ вакилларига тақдим этилган. Бунга жавобан жаноб Навальний зўрлаш ҳақидаги маълумотни у Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг китобидан олганлигини билдирган бўлиб, бу гап ҳам ёлғондир.

Алишер Усманов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов Навалний айбловларини пучга чиқарди

Айтиб ўтилган китобда бундай маълумотлар акс этмаган, буни истаган киши осонгина текшириб кўриши мумкин, чунки китоб омма учун очиқ тарзда. Шундай қилиб, жаноб Навальний уч марта ёлғон ишлатган: биринчидан, жаноб Усмонов ҳеч қачон зўрлаш жинояти учун судланмаган, иккинчидан, Навальний ўзи тилга олган китобни ўқимаган, учинчидан, китобда бу ҳақда ҳеч қандай сўз йўқ. Афтидан, Навальний Усмоновга жаноб Мюррейни туҳматчиликда айблашни таклиф қилиб ўзи яна бир бор жавобгарликдан қочишга уринмоқда.

Шуни унутмаслик лозимки, ёлғон маълумот тарқатган шахс РФ Фуқаролик кодексининг 152-моддаси бўйича жавобгарликка тортилади. Жамоатчилик эътиборига яна бир бор маълум қиламизки, жаноб Навальнийнинг қолган ёлғон баёнотлари бўйича ҳам ишончли ва рад этиб бўлмас далиллар қизиқиш билдирган ОАВга жаноб Усмонов томонидан тақдим этилган.

Агарда Навальний матбуотни ўқишда қийинчилик сезадиган бўлса, бу далиллар унга судда намойиш этилади", — дейилади матбуот хизматининг RNS порталида чоп этилган расмий жавобида.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0