Ўзбекистонлик қорилар Россия масжидларида таровиҳ намозларини ўқиб беришади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПразднование Ураза-байрама в Москве
Празднование Ураза-байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, сафар давомида улар Россия Федерацияси шаҳарларида ташкил этиладиган диний маросимларда иштирок этишлари кутиляпти

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Бу йил ҳам ўтган йилларда бўлгани каби бир қатор қориларимиз жорий йил Рамазон ойида таровиҳ намозларини ўқиб бериш учун Россия Федерациясига жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-портали.

Шатер Рамадана в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москвада барча учун Рамазон Чодири очилади

Россия мусулмонлари диний жамияти таклифига биноан 26 май куни Чилонзор тумани бош имом-хатиби Ҳусниддин Абдукаримов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси ходими Фаррух Худойбердиев, Дин ишлари бўйича қўмита Таълим бўлими ходими Миродил Хайдаров, Шайхонтоҳур тумани "Дорус-Салом" масжид ноиб-имоми Ислом Убайдуллаев, Чилонзор тумани "Қатортол" масжиди имом-хатиби Аброр Алимов ва Яшнобод тумани "Али ибн Абу Толиб" масжиди ноиб-имоми Нурилла Мирсодиқов Москва шаҳрига сафарга отланди.

Қориларимиз муборак ой давомида Россия Федерацияси шаҳарларида мусулмонларга таровиҳ намозларида хатми Қуръон ўқиб берадилар.

Шунингдек, сафар давомида улар Россия Федерацияси шаҳарларида ташкил этиладиган диний маросимларда иштирок этишлари кутиляпти.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0