Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи оширилади

© UZ24Ташкентский зоопарк
Ташкентский зоопарк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чипта баҳоси 7 ёшдан 16 ёшгача болалар ва муддатли ҳарбий хизмат ўтаётганлар учун 6 минг сўм, 16 ёшдан катталар учун - 10 минг сўм этиб белгиланди

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. 1 июндан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи оширилади. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар бермоқда.

Ҳайвонот боғидаги леопард - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда янги ҳайвонот боғи, кўприклар ва йўллар қурилади

Хабарда бунга ҳайвонот боғида сақланаётган ноёб ва экзотик жониворларнинг озуқа маҳсулотлари, дори воситалари, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари ҳамда коммунал тўловлар нархи 2014 йилдан буён бир неча маротаба ошганлиги сабаб қилиб кўрсатилган.

Маъмуриятнинг билдиришича, чипта баҳоси 7 ёшдан 16 ёшгача болалар ва муддатли ҳарбий хизмат ўтаётганлар учун 6 минг сўм, 16 ёшдан катталар учун — 10 минг сўм этиб белгиланди.

7 ёшгача бўлган болалар ва ногиронлар учун ҳайвонот боғига кириш бепул.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0