Жамият

Ўзбекистонда 30дан ортиқ компьютер ўйинлари тақиқланди

© Collage Sputnik / findaИгрок в компьютерные игры
Игрок в компьютерные игры - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
"Қора рўйхат"га зўравонлик, порнография, хавфсизлик ва мамлакат ижтимоий-сиёсий барқарорлигини издан чиқаришни тарғиб қилиши мумкин бўлган 34та ўйин киритилди

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссияси Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тавсия этилмайдиган компьютер ўйинлари рўйхатини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Компьютер ўйнаётган болалар - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Компьютер болалари ёхуд Интернетга тобе тақдирлар

"Қора рўйхат"га 34та ўйин киритилди, улар орасида Grand Theft Auto: San Andreas, Mass effect, Dead space, Call of duty: Black ops, Silent Hill, Resident evil 4 каби дунёга машҳур ўйинлар бор.

Бу ўйинлар зўравонлик, порнография, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузиш, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатиш ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликлари бузиб кўрсатилишини тарғиб қилишда фойдаланилиши мумкинлиги боис тақиқланди.

Рўйхатда келтирилган энг эски ўйин 1995 йилда чиқарилган Phantasmagoria, энг янгилари эса 2016 йилда чиқарилган. Булар Doom 4, Dead by Daylight ва Hitman ўйинларидир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0