Жамият

Ички ишлар вазири бир йилда икки марта Сенат олдида ҳисобот беради

Заседание Сената республики Узбекистан
Заседание Сената республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Вазир жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисобот топширади

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг бугун бўлиб ўтган ялпи мажлисида мамлакат ИИВ раҳбарининг парламентга бир йилда икки марта ҳисобот бериши ҳақидаги қонунчилик талаби тасдиқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унга кўра, бундан буён Ўзбекистон ички ишлар вазири бир йилда икки марта Олий Мажлис Сенатига ҳисобот беради.

Вазирнинг ҳисоботи жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларни ўз ичига олади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0