Ўзбекистон шифокорлар ассоциацияси раиси вафот этди

© Facebookпрофессор Худайбергенов Абдулла Маткаримович
профессор Худайбергенов Абдулла Маткаримович - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон АССР ва Ўзбекистон ССР соғлиқни сақлаш вазири, профессор Худайбергенов Абдулла Маткаримович 81 ёшида вафот этди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Бугун тунда Ўзбекистон шифокорлар ассоциацияси раиси, профессор Худайбергенов Абдулла Маткаримович вафот этди. Ушбу қайғули воқеа ҳақида унинг ҳамкасабаси Зохид Абдурахимов Facebook орқали хабар қилди.

"Ўзбекистон шифокорлар ассоциацияси буюк устознинг оила аъзолари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдиради", — дейилган хабарда.

Абдулла Маткаримович Худайбергенов 1936 йилда Тўрткўлда туғилган. 1959 йилда Тошкент медицина институтининг даволаш факультетини якунлаган. Ўз фаолиятини Мўйноқ туман шифохонасида хирург сифатида бошлаган. 1960 йилларда Мўйноқ туман шифохонасида бош шифокор вазифасида ишлаган. 1970 йилларда Қорақалпоғистон АССР, 1981-1986 йилларда эса Ўзбекистон ССР соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келган.

Абдулла Маткаримович 2004 йилнинг охирига қадар Восит Вахидов номли Республика ихтисослашган хирургия маркази директори бўлган.

Янгиликлар лентаси
0