Тошкент вилоятида 1000 тонналик совутгич камералар пайдо бўлади

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишВ холодильной камере
В холодильной камере - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент томонидан тасдиқланган лойиҳа, Корея ҳукуматининг 3,5 млн долларлик гранти асосида Agroinnovatsiya корхонаси таркибида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Тошкентнинг Юқоричирчиқ туманида умумий ҳажми 1000 тонна бўлган замонавий совутгич камералар қуриб ишга туширилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Янги замонавий совутгич камералар Тошкент вилоятининг тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатади. Ушбу лойиҳа Жанубий Корея ҳукумати томонидан ажратилган 3,5 млн доллар грант асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида, шунингдек, ўзбек тадбиркорлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари маҳсулотларни совутгичларда сақлаш бўйича махсус тайёргарликдан ўтишади.

Замонавий технологиялар асосида қурилган махсус совутгич камералар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли бўлган Agroinnovatsiya корхонаси таркибида пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, грантлар ҳисобига сотиб олинаётган махсус асбоб-ускуналар, жумладан совутгичлар ҳам божхона ва бошқа солиқлардан озод қилинади.

Янгиликлар лентаси
0