Путин Болалик декадасини эълон қилди

© AFP 2023 / DAVID EBENERДети с мороженым
Дети с мороженым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин фармонига кўра, Россияда болаликнинг ўн йиллиги 2018 йилдан 2027 йилга қадар давом этади.

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Россия президенти фармонига кўра, 2018-2027 йилларда Россияда болаликнинг ўн йиллиги эълон қилинди, президент расмий интернет-портали хабарига кўра.

"2012-2017 йилларда болалар манфаатлари бўйича Миллий стратегиясини бажариш борасида эришилган кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда, болаликни ҳимоя қилиш борасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш мақсадида, 2018-2027 йиллар Россия Федерациясида Болалик ўн йиллиги эълон қилинади" — дейилган фармонда.

Россия президенти 3 ой муддат ичида 2020 йилга қадар болаликнинг ўн йиллиги доирасида амалга ошириладан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш бўйича Ҳукуматга топшириқ берди.

Ушбу фармон 2017 йил 29 май кунидан кучга киради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0