Жамият

Мобил алоқа операторларига алоқа сифатини яхшилаш вазифаси юклатилди

© Sputnik / Яков Андреев / Фотобанкка ўтишМонтаж вышек сотовой связи
Монтаж вышек сотовой связи - Sputnik Ўзбекистон
Мобил алоқа операторларига алоқа тармоқларини кенгайтириш, вилоят ва туманларда қўшимча мобил алоқа станцияларини ўрнатиш орқали аҳоли пунктлари ҳамда автомобиль йўлларида мобил алоқа сифатини яхшилаш вазифаси топширилди

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига вилоят ва туманлардаги автомобиль йўлларида мобил алоқа сифатининг ёмонлашувига доир шикоятларнинг келиб тушмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг навбатдаги Ҳайъат мажлисида сўз борди.

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, мобил алоқа операторларига 2017 йилнинг 2-ярим йиллиги ва 2018 йилга мўлжалланган режа асосида, энг қисқа муҳлат ичида алоқа тармоқларини кенгайтириш, вилоят ва туманларда қўшимча мобил алоқа станцияларини ўрнатиш орқали аҳоли пунктлари ҳамда автомобиль йўлларида мобил алоқа сифатини яхшилаш вазифаси юклатилди.

Жамият
Нархлар сўмга ўтишига оз қолди: операторларга сўмли тарифлар ишлаб чиқиш топширилди

Ҳайъатда Интернет тармоғидаги Миллий сегмент ривожланиши, жумладан, UZ доменидаги сайтларнинг ўсиши, ZiyoNET таълим тармоғи доирасида яратилаётган ресурсларнинг ривожланиши бўйича статистик кўрсаткичларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Миллий сегментнинг ривожланиши билан боғлиқ муаммолар, хусусан хостинг хизматларининг қимматлиги, миллий веб-ресурсларнинг секин оммалашаётгани ва бошқа омиллар қайд этилди. Ушбу муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш таклифлари муҳокама қилинди.

Ҳайъат йиғилишида рақамли телевидениенинг жорий этилиш ҳолати ҳам муҳокама қилинди. Айни кунда аҳолининг рақамли телевидение сигналлари билан қамраб олиниши 95 фоизга етган. Аналог телевидениени 2018 йилдан бошлаб босқичма-босқич ўчириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини манфаатдор ташкилотлар билан келишишни жадаллаштириш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар берилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала