Маҳаллий йўналишларда авиачипта арзонлашди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin
Пассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллий авиакомпания республика ичидаги йўналишлардаги авиачипталар нархини арзонлаштирди. Чегирма фақат резидентлар учун миллий валюта ҳисобида чипта сотиб олгандан амал қилади.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 1 июнидан  бошлаб Ўзбекистон  фуқаролари учун республика ичидаги йўналишларда чегирма миқдорини 3,5 %дан 5,8%гача оширди. Чегирма фақат резидентлар учун миллий валюта ҳисобида чипта сотиб олгандан амал қилади. 

Белгиланган чегирма миқдори (5,8%) фақат июнь ойи мобайнида амал қилади, 1 июлдан чегирма ўзгартирилади.

Миллий авиакомпания матбуот хизмати хабари асосида.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0