Жамият

Ўзбекистонда илк бор телетомошабинлар сони ҳисобланади

© Sputnik / AlexTikhomirovСтудия вещания телеканала "Россия" на страны ближнего зарубежья
Студия вещания телеканала Россия на страны ближнего зарубежья - Sputnik Ўзбекистон
Kantar TNS компанияси Ўзбекистонда телевидения ауторияси таҳлил қилади.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. 2017 йил 29 май куни Тошкентда Миллий медиа кенгашнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Миллий медиа кенгаши Ўзбекистонда илк бор телевидение аудиториясини ўлчаш билан шуғулланади, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири. 

Миллий медиа кенгаш томонидан халқаро ташкилотлар таклиф этилиб, танлов ўтказилди. Танловда Nielsen, Kantar TNS, Admosphere Group сингари йирик компаниялар иштирок этди. Танловда дунёда телевидение бозорида йирик бўлган Kantar TNS компанияси ғолиб бўлди.

Kantar TNS компанияси Ўзбекистонда телевидения ауторияси таҳлил қилади.

Смартфонда янгиликлар билан танишиш - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тв, радио, интернет - Ўзбекистон аҳолисига қай бири қизиқ?

Миллий медиа кенгаш таркибига етакчи телерадиокомпаниялар, кабел ва рақамли ахборот узатиш платформалари, халқаро ташкилотлар, реклама агентликлар киритилди. Шунингдек, тақдимот давомида спикерлар Миллий медиа кенгашнинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, медиа соҳадаги ислоҳотлар билан таништириб ўтишди.

Президет матбуот хизмати раҳбари Асаджон Ходжаев сўзларига кўра, давлат давлат томонидан телевидения ривожлантириши ҳамда бунинг учун самарали молиялаштиришни амалга ошириш учун телевизион ўлчов тизимида муҳимдир.

"Миллий медиа кенгаш телевидения барча иштирокчилар манфаатларини инобатга олади, бу телевидение бозорини шаффофлигини ва барча иштирокчилар учун мустаҳкам иқтисодий пойдевор бўлади. Телевизион ўлчов тизими амалга оширилганидан сўнг икки йил давомида телевидение бозори ҳажми икки баробарга ошиши кутилмоқда", деб қўшимча қилди Миллий медиа кенгаш раиси Равшан Жураев.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала