Жамият

Ўзбекистонлик талаба Кореяда ўзбек тили дарслигини нашр эттирди

© FacebookУзбекский студент писал учебник узбекского языка для корейцев
Узбекский студент писал учебник узбекского языка для корейцев - Sputnik Ўзбекистон
Муаллифнинг айтишича, мазкур китоб ўзбек тили тарихида кореялик ўқувчилар учун мўлжалланган ва фақат ўзбек муаллифи томонидан ёзилган биринчи дарсликдир

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Кореянинг Ханкук хорижий тиллар университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба Дилшод Акбаров корейс тилида ўзбек тили дарслигини нашр эттирди. Бу ҳақда у "Фейсбук"даги саҳифасида ёзган.

Муаллифнинг айтишича, мазкур китоб ўзбек тили тарихида кореялик ўқувчилар учун мўлжалланган ва фақат ўзбек муаллифи томонидан ёзилган биринчи дарсликдир.

"Анча йиллар олдин корейс тилини биринчи маротаба ўрганаётганимда ўзим ўқиётган дарсликларни кўриб, хаёлимдан "Қачонлардир ўзбек тилини ҳам чет элларда ўрганишармикан? Ўзбек тилини ўргатувчи дарсликлар ҳам чоп этилармикан?" деган ўйлар ўтгани ҳалигача ёдимда", деб ёзади у.

Унинг маълум қилишича, бугун ўзбек тили ҳамда ўзбекистоншунослик жаҳоннинг бир қанча етакчи олий ўқув юртларида, шунингдек, Москва шарқшунослик институти Марказий Осиё халқлари маданияти ва тарихи факультети ўзбек тили кафедрасида, Америка Қўшма Штатларидаги Индиана Университети Марказий Осиё ва Урал халқлари тили ва маданияти факультетида, Италиядаги Рим чет тиллари академияси туркий тиллар тадқиқот институтида ҳамда Ханкук чет тиллари университети Марказий Осиё фанлари факультети ўзбек тили кафедрасида ўргатилиб келинмоқда.

"Камина ёзган ўзбек тили дарслиги буюк ўзбек халқи тили ва маданиятини дунёга янада танитишда кичик бўлсада ҳисса қўшади, деган умиддаман. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу йил Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигига 25 йил тўлди. Ушбу муносабат билан тақдим этилган ўзбек тили дарслиги ўқувчилар учун ажойиб туҳфа бўлади ҳамда икки халқ ўртасида дўстлик алоқалари янада ривожланишида ҳисса қўшади, деб ўйлайман", деб ёзади Дилшод Акбаров.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала