Жамият

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш июнь ойида Ўзбекистонга келади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишГенсек ООН Антониу Гутерреш
Генсек ООН Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
БМТнинг янги бош котиби июнь ойининг биринчи ярмида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарга чиқиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб турнеси доирасида Оролбўйи минтақасида бўлади, деб хабар бермоқда Podrobno.uz Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари Борий Алихоновга асосланиб.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Мирзиёев БМТни Марказий Осиё давлатларини фаолроқ ривожлантиришга чақирди

БМТнинг янги бош котиби июнь ойининг биринчи ярмида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарга чиқиши кутилмоқда.

"Мендаги маълумотларга кўра, Орол ва Оролбўйидаги ҳолат билан танишилади. Жаноб Гутерреш экологик объектларга ташриф буюради", — деган Алихонов.

БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун 2010 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда бўлган. Ўшанда у Нукусга ташриф буюрган ва Орол денгизини вертолётда туриб кузатган.

Португалия собиқ бош вазири Антониу Гутерреш 2017 йилнинг 1 январидан расман БМТ бош котиби лавозимига киришган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала