"Агротех Экспо-2017": бир тонна чиқиндидан 120 куб газ олиш мумкин

© agrominitech.mfer.uzXII международная специализированная выставка-продажа современного оборудования и технологий для агропромышленного комплекса “Uzbekistan Agrotech Expo – 2017”
XII международная специализированная выставка-продажа современного оборудования и технологий для агропромышленного комплекса “Uzbekistan Agrotech Expo – 2017” - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг етмишдан зиёд компанияси ўз стендларида қишлоқ хўжалиги учун минитехнологиялар ва ускуналарни ишлаб чиқариш борасида мамлакат салоҳиятини кенг намойиш этмоқда

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. "Ўзэкспомарказ"да агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг "Uzbekistan Agrotech Expo — 2017" XII халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарининг "Uzbekistan Agromash Expo — 2017" VI халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси бошланди.

Кўргазмаларнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Мирзаев сўзга чиқди. Тадбирлар Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Фермерлар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган.

20-я юбилейная Международная выставка и конференция «Нефть и газ Узбекистана – OGU 2016» - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "OGU - Ўзбекистон нефть ва гази" халқаро кўргазмаси ўтказилади

"Uzbekistan Agrotech Expo — 2017" ва "Uzbekistan Agromash Expo — 2017" халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаларида Хитой, Жанубий Корея, Франция, Италия, Германия, Бельгия, Голландия, Беларусь, Россия каби ўн бешдан зиёд давлатдан элликдан ортиқ компания иштирок этмоқда. Улар намойиш этаётган маҳсулот ва хизматлар тури кенг бўлиб, ихчам линиялар, қадоқлаш технологиялари, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва боғдорчилик ускуналари, чорва учун ем тайёрлаш жиҳозлари, ўсимликлар ҳимояси учун кимёвий моддалар, терини қайта ишлаш, иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш каби юзга яқин йўналишни қамраб олган, деб ёзади Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайти.

— Ўзбекистон фермерлари билан ҳамкорлик қилишимизда бу ерда яратилган турли имтиёзлар, хусусан, божхона ва инвестициявий преференциялар қўл келмоқда, — дейди Жанубий Кореянинг "Farmsko" компанияси директори ўринбосари Ким Вон Тэ. — Ўзбекистон бозорида қайси маҳсулотга талаб юқорилиги борасида маркетинг кузатувлар олиб бордик. Унга кўра, ойнаванд иссиқхоналар, уларни иситиш жиҳозлари, озуқалар ва консалтинг хизматларини таклиф қилишни маъқул кўрдик. Иссиқхоналаримизнинг баландлиги 8 метр, уларни газ, кўмир ёки электр билан иситиш ва мобиль тарзда бошқариш мумкин.

Ўзбекистоннинг етмишдан зиёд компанияси ўз стендларида қишлоқ хўжалиги учун минитехнологиялар ва ускуналарни ишлаб чиқариш борасида мамлакатимиз салоҳиятини кенг намойиш этмоқда.

Российский университет дружбы народов (РУДН) - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда халқаро таълим кўргазмаси иш бошлади

Мева-сабзавот ва кўкатларни қуритиш камералари, паррандачилик инкубаторлари, қадоқлаш-ўраш жиҳозлари, чизель-культиватор, энг чекка ҳудудлардаги объектларни ҳам электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун мўлжалланган қуёш фотоэлектр ва шамол электр станциялари хорижлик меҳмонлар эътиборини жалб этмоқда.

— Корхонамиз хонадонлар ва дала ҳовлиларга биогаз ускунаси ўрнатиб бериш билан шуғулланади, — дейди "Экоравнақ"» хусусий корхонаси раҳбари Алижон Темиров. — Ускуналаримиз кўмагида бир тонна товуқ, қўй, чорва чиқиндисидан 120 куб газ олиш имкони бор. Бу уйни ва иссиқхонани иситишга бемалол етади. Талабга қараб турли ўлчамдаги биогаз ускуналарини ўрнатиб берамиз.

Кўргазма-савдо ҳам самарали бўлиши кутилмоқда. Италия ва Хитойда ишлаб чиқарилган мева-сабзавотни тозалайдиган ускуналар, полиз маҳсулотлари сифатини аниқлайдиган мосламалар, турли музлаткич агрегатлар, вакуумли тўлдиргичлар кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.

"Uzbekistan Agromash Expo — 2017" халқаро кўргазмасида "Агрегат заводи" ва "Чирчиққишлоқмаш" акциядорлик жамиятлари таркибидаги корхоналар, "Case New Holland", "Class", "Lemken", "Amkodor" ва бошқа етакчи хориж компанияларининг етмишдан ортиқ турдаги маҳсулоти намойиш этилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0