Жарима тўламаган ҳайдовчилар автомашинадан маҳрум бўлишади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРабота эвакуаторов
Работа эвакуаторов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги кунда жарима тўланмаганлиги учун 75 та автомашина жарима тураргоҳига жойлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Видеоқайд камералари ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар учун белгиланган жаримани икки ой ичида тўламаган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситалари жарима тураргоҳига юборилди.

"Бугун жарима тураргоҳида 75 автомашина мавжуд. Транспорт воситалари эвакуациясидан 3840 автомобил эгаси қутулиб қолди. Улар уйлари ёнига эвакуатор етиб келиши билан жарималарни тўлади", — деб маълум қилди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ штаби бошлиғи Азиз Садиров.

Қоидабузарларнинг катта қисми жарималарни биринчи ойида тўлаб қўйишади. Лекин айримлар эса охиригача кутиб, жарима хатларини олмаганлиги ёки умуман қоидабузарлик қилмаганлигини важ қилишади.

Дорожное движение в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ИИББ қоидабузар "Спарк" ҳайдовчисига деярли 8 млн сўм жарима ёзди

"Кузатув камералари ишга туширилган биринчи кунида хатоликлар бўлган бўлиши мумкин, лекин бугунги кунда видео қайд этиш тизими бенуқсон ишламоқда", — деб таъкидлади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ вакили.

Ҳайдовчи автомобил жарима тураргоҳида 1 сутка турганлиги учун 9000 сўм тўлашга мажбур.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 15 мартдан бошлаб Тошкентнинг 115 та чорраҳасида йўл транспорт ходисаларни махсус фото ва видео кузатув тизими ишга туширилган бўлиб, жами 883 та кузатув видеокамералари ўрнатилди. Биринчи босқичда ушбу тизимда Йўл ҳаракати қоидаларининг 2 турдаги бузилишини автоматик қайд этиш функцияси мавжуд. Булар — автотранспорт ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракатланиш тезлигини ошириши ва сфетофорнинг тақиқловчи белгисида ўтиш.

Қоидабузарлик содир этган автомашина эгасига жаримани тўлаши учун 2 ой муҳлат берилади. Агар автомашина эгаси, қонунда белгиланган вақтда жаримани тўламаса, қоидабузарликнинг 61-чи кунида автомашина ИИББ ЙҲХБ томонидан жарима тураргоҳига юборилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0