Россия ҳарбий кемалари ИД жангариларига зарба берди

Oбуна бўлиш
Россиянинг Ўрта Ер денгизида жойлашган "Адмирал Эссен" фрегати ҳамда "Краснодар" сув ости кемалари Сурия ҳудудида жойлашган Ислом давлати террорчилик ташкилоти ҳудудини ўққа тутди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий кемалардан “Калибр” русумли ракеталар учрилиши тасвирланган видеолавҳани намойиш қилди. Зарбалар Пальмира шарқида жойлашиб олган жангарилар маконларига берилди. Террорчилар бу ерда Раккадан қочиб келиб яшириниб олишган.

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путинни ракета зарбаси муваффақиятли ўтгани ҳақида ҳисобот берди.

Ракеталар Ўрта Ер денгизининг шарқий ҳудудидан учирилди.

 

Янгиликлар лентаси
0