Жамият

Самарқанд чорраҳаларида ҳам камералар ўрнатилади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишКамера фиксации нарушений на дороге
Камера фиксации нарушений на дороге - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Самарқанд шаҳрининг энг гавжум чорраҳаларида қуёш батареяларида ишлайдиган светофорлар ўрнатила бошланди.

ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бошқармаси бошлиғи Равшан Тошмуродов айтишига қараганда яқин келажакда Самарқанд чорраҳаларида ҳам видеоқайд камералари ўрнатилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

“Ҳаммага маълумки, 15 мартдан бошлаб Тошкентнинг  115 чорраҳасида ЙҲХ қоидалари бузилиш ҳолатларини фото ва видеоқайд қилиш камералари ишга тушган. Ушбу тизим қисқа вақт ичида ўзининг самарадорлигини кўрсатди. Яқин орада Самарқандда ҳам шундай тизим ишга туширилади. Видеоқайд камералари ва светофорлар ягона тизимда ишлайди. Унинг фаолияти узулуксиз бўлиши учун шаҳар чорраҳаларида қуёш батареялари ўрнатилмоқда”, — деди Тошмуродов.  

Унинг айтишига қараганда, шаҳар светофорлари фаолиятини оптималлаштириш натижасида йўлларнинг ўтказиш хусусияти ошади ва бу светофорларда тўхтаб туриш вақтини 20-25%га,  чиқариш газларини ва ёнилғи сарфини 5-15 %га қисқартиради. Охирги икки омил шаҳар экологиясига ҳам ижобий таъсир қилади.

Янгиликлар лентаси
0