Ядровий объектларда хизмат қилганларга шаҳар транспортида бепул юриш ҳуқуқи берилади

© AFP 2023 / JOCHEN LUEBKEПредупреждение о радиоактивном загрязнении
Предупреждение о радиоактивном загрязнении - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ядровий полигонлар ва бошқа радиация-ядровий объектларда ишлаган пенсия ёшидаги ногиронларга шаҳар йўловчилар транспортида бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik.Янги имтиёзлар "Шахар йўловчи транспортида бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасида акс эттирилган.

Унда айтилишига кўра, ядровий полигонлар ва бошқа радиация-ядровий объектларда хизматни қилган пенсия ёшидаги ногиронларга шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш режалаштирилган.

Лойиҳани муҳокама қилиш 2017 йил 30 июн куни якунланади ва янги қонун 2017 йил 21 декабридан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 15 мартидан бошлаб соат 10:00 дан 16:00 га қадар барча пенсионерларга Тошкент метрополитени хизматидан бепул фойдаланиш имконияти яратилган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0