ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Козим Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали.
"2017 йил 30 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3020-сон қарорига мувофиқ Тўлаганов Козим Носирович — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари — Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди", дейилади хабарда.
Козим Тўлаганов 1997-2001 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими, 2001-2004 йилларда бош вазир ўринбосари ва Тошкент вилояти ҳокими (2005 йилгача) сифатида ишлаган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.