Маданият

Ўзбек пианиночиси Лондонни яна бир бор лол қолдирди

© Фото / Шерзод ИкрамутдиновДирижер Валерий Гергиев и пианист Бехзод Абдураимов
Дирижер Валерий Гергиев и пианист Бехзод Абдураимов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик 27 ёшли пианиночи жаҳон саҳналарида чиқишлар қилиб келади ва Европада аллақачон танилиб улгурган

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ёш ва истеъдодли ўзбек пианиночиси Беҳзод Абдураимов ўз маҳорати билан Британия пойтахтини яна бир бор лол қолдирди, деб хабар бермоқда "Жаҳон" АА.

Лондондаги машҳур Трафальгар майдонида BMW London Symphonic Orchestra Open Air Classics — Германия автоконцерни ва Лондон симфоник оркестрининг қўшма лойиҳаси бўлиб ўтди.

Художественный руководитель Мариинского театра Валерий Гергиев - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Валерий Гергиев ва Беҳзод Абдураимов Тошкентда концерт беришади

Ўн минглаб томошабинлар қаршисида таниқли дирижёр Валерий Гергиев раҳбарлигидаги симфоник оркестр Сергей Рахманинов асарларига бағишланган композицияларни ижро этди. Беҳзод Абдураимовнинг чиқиши лойиҳанинг безаги бўлди.

BMW Group ва Лондон симфоник оркестри ўзбек пианиночисининг чиқишига шундай баҳо берди: "Беҳзод Абдураимов томонидан тақдим этилган мусиқа барчанинг кўнглини забт этганига ишончимиз комил. Беҳзод каби истеъдодлар нафақат ижобий ҳис-туйғулар бахш этади, балки сайёрамизда тинчлик ва дўстликни тарғиб этади".

Ўзбекистонлик 27 ёшли пианиночи жаҳон саҳналарида чиқишлар қилиб келади ва Европада аллақачон танилиб улгурган. У 1990 йилда Тошкентда туғилган. 5 ёшидан фортепиано чалишни ўрганган, сўнгра Виктор Успенский номидаги республика махсус мусиқа академик лицейида таҳсил олган.

Беҳзод 2009 йилда Лондонда ўтказилган халқаро фортепиано танловида ғолиб бўлган. Ўшандан буён у билан Harrison & Parrot мусиқа агентлиги ҳамкорлик қилиб келади.

2012 йилда Б.Абдураимов "Дебют CD-альбоми учун" ва Монпельеда ўтказилган Radio France фестивалининг шов-шувли чиқиши мукофотларига сазовор бўлган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала