Спорт

Санъатингга қойил: серб футболчисидан ҳайратланарли симуляция

© Sputnik / Александр Вильф / Фотобанкка ўтишФутболист на поле
Футболист на поле - Sputnik Ўзбекистон
Воқеа Венгриянинг "Видеотон" ва "Гонвед" клублари ўртасидаги учрашувда юз берган

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Серб футболчиси Данко Лазович футбол баҳси чоғида "ҳайратланарли актёрлик маҳорати"ни намойиш этди, деб ёзади РИА Новости Daily Mirrorга таяниб.

Воқеа Венгриянинг "Видеотон" ва "Гонвед" клублари ўртасидаги учрашувда юз берган. Рақиби билан тўқнашиб кетган "Видеотон" ҳужумчиси Лазович майдонда намойишкорона йиқилган ва бир неча марта артистларча думалаган.

"Видеотон" футболчиси унга ёрдам бермоқчи бўлган, Лазович унга қаршилик қилган. Охир-оқибат воқеани кузатиб турган "Видеотон" мураббийи футболчини тинчланишга чақирган.Ўйин 1-0 ҳисобида "Гонвед"нинг ғалабаси билан якунланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала