Эксперт: Автомобилларнинг сўмда сотилиши доллар нархи ошишига таъсир кўрсатади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры России и США
Денежные купюры России и США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспертнинг фикрича, агар автомобиллар бирданига катта партияда сотилса, бу вақтда доллар курси вақтинча тушиши ҳам мумкин

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Хабарингиз бор, Президент қарори асосида 1 июндан GM Uzbekistan автомобиллари миллий валютада сотилиши белгиланди. Мазкур қарор ижросининг мамлакат иқтисодиётига таъсири қандай бўлади, шу йўл билан "қора" бозорда доллар курси ўсишини тўхтатиш мумкинми? UZ24.UZ мустақил иқтисодчи Юлий Юсуповнинг бу борадаги мулоҳазаларини келтирди.

— Автомобиллар савдосининг миллий валютада амалга оширилиши "қора" бозорда доллар курси кўтарилишини тўхтата оладими? Эҳтимол. Лекин шу аниқки, бу доллар ўсишини чеклайдиган бир омил. Нима учун? Чунки харидорлар автомобилларни харид қилиш учун қаердандир сўм топишлари керак. Энди улар долларда жамғариб борадиган пул маблағларини сўмга айлантиришга мажбур бўлишади. Шунга кўра, валюта бозорида доллар таклифи ортади ва мумкин қадар унинг курси пасаяди ёки кўп кўтарилмайди. Бу бозорнинг асосий — талаб ва таклиф қонуни ҳисобланади.

Автбомобиль Chevrolet Malibu - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan 1 июндан бошлаб автомобиллари сўмда сотишни бошлайди

Бундан ташқари агар автомобиллар бирданига катта партияда сотилса, бу вақтда доллар курси вақтинча тушиши ҳам мумкин. Бунга тайёр туринг, дейди эксперт.

Эксперт шунингдек, сўмнинг қиймати пасайишининг сабабларини санаб ўтди.

Унинг фикрича, доллар курсининг умумий ўсиши — сўмнинг қадрсизланиши демак, унинг фундаментал сабаблари бартараф этилмаса, сўмнинг қиймати пасайишини тўхтатиб бўлмайди.

Асосий сабаб — юқори инфляция, яъни товар ва хизматлар учун нархларнинг ўсиши. Айнан инфляция туфайли мамлакат ичида миллий валюта қадрсизланиб боряпти — бугун маълум бир товарни кечаги нархда сотиб ололмаяпмиз. Натижада сўмнинг қиймати бошқа валюталарга нисбатан тушиб боряпти.

Яна бир муҳим сабаб — ташқи савдо шароитларнинг ёмонлашуви. Агар жаҳон бозорларида экспорт товарларимиз нархи тушса, мамлакатга чет эл валюталари тушуми камаяди. Натижада хорижий валюта қиймати ўсади. Ҳозирда бизнинг экспорт товарларимиз нархи юқори эмас. Шу боис, экспорт орқали тушадиган валюта тушуми билан миллий валюта курси қўллаб-қувватланмаяпти.

Учинчи асосий сабаб — Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкори ҳисобланмиш Россиядаги иқтисодий инқироз. Бугунги кунда Россиядаги меҳнат мигрантларимиз 2014 йилгача, рублнинг "қулаши"гача бўлган даврга нисбатан кам миқдорда хорижий валюта жўнатишмоқда ва бу маблағларнинг ҳиссаси билан сўм қиймати пасайишининг олдини олиш мушкул.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0