Иқтисод

ОТБ Ўзбекистонда уй-жой қурилиши учун 500 млн доллар ажратади

© anhor.uzКоттеджи по типовым проектам
Коттеджи по типовым проектам - Sputnik Ўзбекистон
Осиё тараққиёт банки томонидан Ўзбекистонда 9 та вилоятлар ҳудудида 29 минг дона уйларни барпо этиш учун 500 млн доллар маблағ ажратилади.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) директорлар кенгаши Ўзбекистон қишлоқ жойларида уй-жой қурилиши учун 500 млн. доллар кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди, ОТБ хабарига асосан.

Новоселье - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Янги "Пойтахт банк" уй-жой кредитлари билан боғлиқ хизматлар кўрсатади

ОТБ маълумотига кўра, молиялаштириш 3 та ўзбек банклари (Ипотека, Миллий ва Қишлоқ қурилиш банклари) ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" давлат инжиниринг компанияси орқали амалга оширилади. Молиялаштириш дастурини 5 йилда амалга ошириш мўлжалланган.

2011 йил август ойида ОТБ Ўзбекистонга қишлоқ жойларда уй қурилишни қўллаб қувватлаш учун 500 млн доллар кредит ажратилган эди. 2011-2015 йиллар давомида 4 маротаба пул ўтказишлар натижасида қишлоқ ҳудудларда 41,5 мингта уй-жойлар қурилган. ОТБ ҳисоботида бугунги кунда қишлоқ жойларда Ўзбекистон аҳолисини уйлар билан таъминлашга катта эҳтиёж мавжудлиги қайд этилган. Уй-жойлар сотиб олувчилар сони мавжуд бўлган уйларга нисбатан 4 баравар кўпдир.

Намунали лойиҳа бўйича уй қуриш - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Намунали лойиҳа асосида қурилган уйлар нархи баллар асосида белгиланади

ОТБ мутахассислари фикрига кўра, ҳозирги кунда Россиядан ишчи муҳожирлар пул жўнатмаларининг ҳажми камайиши оқибатида Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ ҳудудларни ривожлантириш ва маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, кичик бизнес эгалари, ўқитувчилар ва шифокорлар қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар билан таъминлаши учун ёрдам берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз 2016 йил октябр ойида Шавкат Мирзиёев 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни қуриш дастурини тасдиқланган эди. Ушбу дастур доирасида 2017 йилда 15 минг дона янги уй-жойлар қуриш режалаштирилган. Дастурнинг қиймати шу йил учун 700 млн долларни ташкил этади. Ўзбекистонда 2009-2016 йилларда қишлоқ жойларда 69,557 минг дона уй-жойлар (майдони — 9,573 млн квадрат метр) барпо этилиб, 83,5 мингдан ортиқ қишлоқ оилалари ўз уй-жой шароитларини яхшилашга эришдилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала