Маданият

Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

© Sputnik / СтрингерТошкентда Болалар байрами
Тошкентда Болалар байрами - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилаётган тадбирда 1100 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар фарзандлари иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. 1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистонда "Ҳар бир болага — меҳр, эътибор!" шиори остида катта байрам тадбирлари ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ҳокимият матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент шаҳрида ўтказилган байрам тадбири Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирда 1100 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар фарзандлари иштирок этмоқда.

Тадбир давомида болажонлар учун шоу-дастур, ёш санъаткорлар иштирокида концерт намойиш этилиб, "Баркамол авлод" болалар ижодиёт марказининг кўргазмалари, Ўзбекистон давлат цирки томошалари ташкил қилинади.

Визит Шавката Мирзиёева в Туркменистан - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев Туркманистонда дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди

Боғнинг кичик саҳнасида "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция» юзасидан касб-ҳунар коллежи, академик лицей ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида викторина ўйинлари ўтказилади. Шунингдек, бадиий гимнастика, шарқ яккакураши чиқишлари, шахмат-шашка, стол тенниси мусобақалари, мавзуга оид асфальтга расм чизиш кўрик-танлови уюштирилади. Барча викторина ва танловлар ғолиблари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган совғалар билан тақдирланади.

Байрам тадбирига келган болажонларга эса спорт кийимлари, боғдаги аттракцион ўйингоҳлар учун бепул чипталар тақдим этилади.

Ушбу тадбир Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлиги, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, Маданият, Халқ таълими бош бошқармалари, Адлия бошқармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Камолот" ЁИҲ, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, "Қизил ярим ой" жамияти, "Болалар спортини ривожлантириш" жамғармаси шаҳар бўлимлари, "Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси", Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг шаҳар Кенгаши, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил қилинган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала