Иқтисод

Давлат бюджети 132 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда профицит билан ижро этилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишЗдание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан в Ташкенте
Здание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Аҳоли жон бошига реал ялпи даромадлар 11 фоизга, бюджет ташкилотлари ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдори тегишинча 15 фоизга ошди

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Давлат бюджети тасдиқланган кўрсаткичларга мувофиқ ва 132 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда профицит билан ижро этилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати ахборот берди.

Депутатлар парламент назорати доирасида Ўзбекистон молия вазири томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда 2017 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон сенат кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда 2017 йилги давлат бюджети тасдиқланди

ЯИМнинг ўсиши 7,8 фоизни, саноат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми тегишинча 6,6 фоизни ташкил этди. Бундан ташқари, аҳоли жон бошига реал ялпи даромадлар 11 фоизга, бюджет ташкилотлари ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдори тегишинча 15 фоизга ошди.

"Фуқаролар манфаатларини таъминлаш бевосита тадбиркорликни ривожлантиришга, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини бажаришга, самарали бюджет-солиқ сиёсатини юритишга, шунингдек инвестициялар ҳажмини изчил кўпайтиришга боғлиқдир", — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов.

Мажлис якунларига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда 2017 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала