Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида пастга тушди

© Федерация Узбекистана по футболуСборная Узбекистана по футболу готовится к матчам с Таиландом и Ираном
Сборная Узбекистана по футболу готовится к матчам с Таиландом и Ираном - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиландга қарши ўртоқлик ўйини ва Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик қилиш учун ўқув-машғулотлар йиғинини бошлади

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона йўқотиб, 62-ўриндан жой олди.

Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоалар маркази фаолияти тугатилди

ФИФА рейтингида Бразилия пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Иккинчи ўринни Аргентина эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия жой олган. Жадвалда 4-10-ўринларни тегишли равишда Чили, Колумбия, Франция, Бельгия, Португалия, Швейцария, Испания ва Польша (иккаласи 10-ўрин) терма жамоалари эгаллаган.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян бошчилигида Таиландга қарши ўртоқлик ўйини ва Эронга қарши саралаш босқичи учрашувига тайёргарлик қилиш учун ўқув-машғулотлар йиғинини бошлади.

Мураббий бўлажак ўйинларда иштирок этиш учун 28 футболчини жалб қилганди. Ўзбекистон Кубоги ўйинларида иштирок этаётган клублардан терма жамоага чақирилган футболчилар, шунингдек, бир неча нафар легионер машғулотларга кейинроқ қўшилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader