Жамият

Хонободда аҳоли дам олиши учун шароитлар янада яхшиланади

Хонобод шаҳрини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи доирасида Хонобод шаҳридаги "Хонобод" санаториясини бориб кўрди, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с новыми технологиями выращивания семян - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Андижонда вируссиз уруғ ва кўчатлар етиштириш йўлга қўйилади

Давлат раҳбари санатория ҳудудини ободонлаштириш, қурилиш ишларини охирига етказиб, оромгоҳни келгуси йили Наврўз байрамига фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди. Санаторий ҳудудини Андижон шаҳри ва туманларга ажратиб бериш, вилоят аҳолиси дам олиши учун замонавий шароит яратиш зарурлигини таъкидлади.

Хонобод шаҳрини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Хонобод Қорадарёнинг ўнг соҳилида, вилоят шарқида, Андижон шаҳридан  80 км. узоқликда жойлашган.

Қўқон хонлиги даврида бу ҳудуд “Бешкапа” деб юритилган. Маҳаллий ривоятга кўра, Қўқон хонлари Хонобод атрофидаги тўқайзорларга келиб шикор уюштириб, дам олишни хуш кўрганлар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала