Жамият

Ўзбекистонда янги давлат қўмитаси ташкил этилди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Мазкур қўмита давлат ветеринария хизмати амалдаги тизимининг қатор муаммо ва камчиликларини бартараф этиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Давлат ветеринария қўмитасини ташкил этиш ҳақидаги қарори эълон қилинди, деб хабар берди Sputnik мухбири давлат раҳбарининг қарорига таяниб.

Қўмита Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси негизида ташкил этилади.

Коровы на молочно-товарной ферме - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Самарқанд вилоятида чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик ривожлантирилади

Мазкур қўмита давлат ветеринария хизмати амалдаги тизимининг қатор муаммо ва камчиликларини бартараф этиши кўзда тутилган. Хусусан, давлат ветеринария хизмати соҳасида ишларнинг умумий ҳолати мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларидан ва ҳозирги замоннинг ҳайвонлар соғлиғи профилактикаси ҳамда ўз вақтида ва сифатли даволашни таъминлашга қаратилган замонавий талаблардан сезиларли даражада ортда қолмоқда.

Бундан ташқари, тармоқда ягона вертикал бошқарув тизими яратилмаган, унинг моддий-техника базаси маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскирган.

Ҳайвонлар касалликларини профилактика қилиш ва даволашга илмий ишланмалар ва замонавий ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, инновацион усулларни амалиётга жорий қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмаяпти.

Шунингдек, соҳада кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш борасида илмий-тадқиқот ва олий ўқув юртлари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилмаган.

Қўмита ветеринария соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш, меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишни таъминлаш, мазкур соҳада давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро самарали ҳамкорлигини мувофиқлаштириш билан шуғулланади.

Ҳайвонларни турли касалликлардан сақлаш, ҳайвонлардан олинадиган маҳсулот ва хомашёлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида идоравий ва ишлаб чиқариш хизматлари, хусусий ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни амалга ошириш кабилар ҳам қўмитанинг асосий вазифаларига киради.

Ушбу вазифаларни сифатли амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфидаги Ветеринария илмий-тадқиқот институти Давлат ветеринария қўмитаси тизимига ўтказилди.

Республика давлат ветеринария лабораторияси, Ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари давлат лабораторияси ва Парранда касалликлари бўйича давлат ветеринария лабораторияси тугатилиб, уларнинг негизида Республика ҳайвонлар касалликлари диагностикаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилди.

Лимон етиштириш - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Лимончилик ва паррандачилик учун 4 млн оилага кредитлар берилади

Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифатини назорат қилиш давлат лабораторияси Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказига айлантирилди.

Президент қарори билан Давлат ветеринария қўмитаси ва бўлинмаларининг тузилмаси, шунингдек, 2017-2021 йилларда давлат ветеринария хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурда ветеринария қонунчилигини такомиллаштириш ва унга амал қилиниши устидан назорат ўрнатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, давлат ветеринария хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ветеринария соҳасида қўлланиладиган асбоб-ускуналар ва ветеринария дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янгиларини жорий этиш кўзда тутилган.

Амалдаги диагностика усуллари ва воситаларини, ҳайвонларни даволаш ва профилактика қилишни такомиллаштириш ҳамда аҳолини хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, кейинги 25 йил давомида мамлакатда қорамоллар сони 2,4 баробарга, қўй ва эчкилар сони 2 каррага, паррандалар сони 1,9 мартага ўсишига ҳамда гўшт маҳсулотлари ҳажми 2,8 баробарга, сут 2,7 мартага, тухум 3,3 баробарга ошди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала