Иқтисод

Андижонда умумий қиймати 24 миллион долларлик лойиҳа ишга тушмоқда

© Foto, Элмурод ЭрматовАндижан. Парк культуры имени А.Навои
Андижан. Парк культуры имени А.Навои - Sputnik Ўзбекистон
Корхонани шу йилнинг учинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида Хўжаобод туманидаги "Навигул" қўшма корхонаси ҳудудида ташкил этиладиган мева-сабзавотларни қайта ишлаш, музлатиш ва сотишга ихтисослаштирилган йирик логистика комплекси лойиҳаси билан танишди.Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг расмий веб-сайтида хабар қилинди.

"Навигул" Ўзбекистон — Германия қўшма корхонасида тайёрланаётган томат пастаси, қуритилган булғор қалампири, бақлажон, олма, олча, ўрик қоқиси сингари маҳсулотлар хорижда ҳам харидоргир.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с новыми технологиями выращивания семян - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Андижонда вируссиз уруғ ва кўчатлар етиштириш йўлга қўйилади

"Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси негизидаги "Тошкент вино комбинати" акциядорлик жамияти ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан ҳамкорликда қўшма корхона ҳудудида "Fruit industries" масъулияти чекланган жамияти ташкил этиш режалаштирилган.

Янги корхона мева-сабзавотларни қайта ишлаш, қуритиш, шарбат тайёрлаш ва экспорт фаолияти билан шуғулланади. 6 гектар майдонда кўчат етиштириладиган иссиқхона, 255 гектар майдонда томчилатиб суғориладиган интенсив боғ ташкил этилади, 615 гектар майдонда сабзавот етиштирилади, 7 минг тонна мева-сабзавотни сақлашга мўлжалланган музлатгич қурилади.

Давлат раҳбари корхонанинг дастлабки босқичи — мева-сабзавотларни қуритиш линиясининг иш бошлашига бағишланган рамзий тугмани босди. Карам ва лавлаги мисолида технологик линиянинг иш жараёнини кузатди. Қуритилган маҳсулотлар намуналари билан танишди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 24 миллион доллар бўлиб, шундан 14 миллион доллари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, қолгани корхона маблағлари ҳисобидан қопланади.

Корхонани шу йилнинг учинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган. Бу ерда йилига 30 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари қайта ишланади, 1 минг 250 иш ўрни яратилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала