Маданият

Шаҳрисабзда янги бадиий галерея очилади

7 июнь куни Шаҳрисабзнинг "Чорсу" меъморий-тарихий майдонида бадиий галереянинг тантанали очилиши бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ушбу галереядан қадимий ҳунармандчилик мактабларининг дурдоналари саналган нақшинкор безаклар ва заргарлик буюмлари ҳамда Оқсаройнинг қўлда ясалган икки метрлик макети илк марта намойиш этилади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Жамият
Хива ва Шаҳрисабз вилоят бўйсунувидаги шаҳарларга айлантирилди

Хабарда айтилишича, галереяда ҳар ҳафта иқтидорли рассом ва ҳунармандлар яратган асарлар намойиши билан бирга ҳаваскорлар ва сайёҳлар учун маҳорат дарслари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Ойда бир маротаба эса ёш дизайнерлар иштирокида замонавий либослар намойиши бўлиб ўтади.

Шу каби маданий тадбирларнинг ўтказилиши Шаҳрисабз шаҳрининг туристик мавқеини ошириш билан бирга юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларнинг амалий санъат ва миллий ҳунармандчилик дурдоналари билан танишиш имконини беради, дейилади хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала