Жамият

МДҲдаги энг яхши аэропорт - Бухоро аэропорти

© Узбекистон хаво йуллариАэропорт «Бухара» - снова лучший среди стран СНГ
Аэропорт «Бухара» - снова лучший среди стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Май ойи охирида МДҲ фуқаролик авиациясининг "Аэропорт" уюшмаси томонидан ташкил этилган 51-Москва халқаро анжумани бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Анжуман доирасида ўтказилган "МДҲ давлатларидаги йилнинг энг яхши аэропорти" танловида Бухоро халқаро аэропорти ғолиб бўлди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси матбуот хизматининг хабар беришича, аэропорт "Аэропортни ривожлантиришга қўшилган энг катта ҳисса учун" йўналишида диплом ва кубок билан тақдирланди.

Международный аэропорт «Ургенч» - Sputnik Ўзбекистон
Туризм
Урганч аэропортига Франция ва Италиядан чартер рейслари бошланди

Қайд этиш жоиз, бу Бухоро аэропортининг биринчи мукофоти эмас. Аэропорт 4 марта "МДҲ давлатларининг энг яхши аэропорти", 3 марта "Энг жадал ривожланаётган аэропорт" ва 2 марта "Истиқболли ривожланаётган аэропорт" мукофотига сазовор бўлган.

Бухоро аэропорти 1999 йилда халқаро аэропорт мақомини олган. 2011 йилда аэропортда янги аэровокзал мажмуаси қурилган. Аэропорт 2016 йилда ISO 9001:2015 халқаро мувофиқлик сертификатини олган.

Аэропорт "Boeing", А-310/320/321, Ан-124 "Руслан" ва бошқа кўплаб русумлардаги самолётларни қабул қила олади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала