Бош вазир Юнусободдаги мактаб директорини ишдан бўшатиб юборди

© ИА "Жахон"Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдулла Арипов керакли ва ишончли жавоб ололмаганидан сўнг мактаб директорини ишдан бўшатишга буйруқ берган

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. 2 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманига ташриф буюрди, деб хабар беради uznews.uz.

Шавкат Мирзиёев посетил семейную поликлинику в Яшнабаде - Sputnik Ўзбекистон
Президентнинг кутилмаган ташрифидан сўнг бир амалдор ишдан бўшатилди

Бош вазир ташрифи давомида туманда олиб борилаётган ишлар билан танишди, янги объектлар қурилиши қандай бораётганлигини текширди ҳамда болалар саломатлик муассасаларидаги шароитларни ўрганди. Шунингдек, тумандаги бир нечта ўқув муассасаларида бўлди.

Хусусан, Абдулла Арипов 86-мактабнинг ташқи ҳолатини қониқарсиз деб топди. Ҳукумат раҳбари ландшафтга нисбатан масъулиятсизлиги ва мактаб ҳовлисининг кўриниши қониқарсизлиги учун мактаб маъмуриятига танбеҳ берди.

Хабарда айтилишича, Абдулла Арипов керакли ва ишончли жавоб ололмаганидан сўнг мактаб директорини ишдан бўшатишга буйруқ берган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0