Юнусободдаги барча интернет кафелар ёпилади

© Jean-Pierre DalbéraДети играют в компьютерные игры
Дети играют в компьютерные игры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеч бўлишига қарамай интернет кафелар болаларга хизмат кўрсатаётгани учун Абдулла Арипов тумандаги барча интернет кафеларни ёпишга кўрсатма берди

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Юнусобод туманига ташрифи чоғида ёзги таътил даврида болаларнинг бандлигини таъминлаш масалалари билан танишди.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир Юнусободдаги мактаб директорини ишдан бўшатиб юборди

Кеч бўлишига қарамай интернет кафелар болаларга хизмат кўрсатаётгани учун Абдулла Арипов тумандаги барча интернет кафеларни ёпишга кўрсатма берди, деб ёзади "Ҳордиқ" нашри.

Хабарда билдирилишича, туман раҳбариятига болаларни китоб ўқишга қизиқтириш ва жалб қилиш учун мактаб ва маҳалла раҳбарлари билан музокаралар ўтказилиши ҳақида кўрсатма берилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0