Ўзбекистон тожикистонликларни анъанавий матолар фестивалида кутмоқда

© Sputnik / СтрингерУзбекские ткани, тюбетейки и керамика
Узбекские ткани, тюбетейки и керамика - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда халқаро анъанавий матолар фестивали бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тожикистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ибодулло Машраб ЮНЕСКОнинг Олма Отадаги кластер гуруҳи раҳбари Криста Пиккат билан учрашди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон республика маданият вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Тожикистонда Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон матбуоти: тожиклар ва ўзбеклар дўстлиги абадий!

"Имкониятдан фойдаланиб, Пиккат хоним Тожикистонни Ўзбекистонинг марғилон шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро анъанавий матолар фестивалига таклиф этди", — дейилади хабарда.

Ўз навбатида маданият вазири ўринбосари ЮНЕСКО вакилига Тожикистоннинг маданий ва тарихий мероси ҳақида сўзлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Душанбе шаҳрида илк бор Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Апрелда эса "Пойтахт-90" савдо марказида Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси ўтказилди. Икки мамлакат бизнес доираси вакиллари умумий қиймати 35 миллион доллар бўлган 20та келишув имзоладилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0